Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Постдаги ходимлар йўловчининг чўнтагидаги оғунинг “ҳиди”ни олишди

Тошкент шаҳар. 2020 йилнинг 22 ноябрь куни соат 02:30 да Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган «Шарқ» мунтазам йўл патруль хизмати масканида ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 34 ёшли Азиз Ғ., нинг бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, йўловчи сифатида келаётган 25 ёшли Элдоржон О., холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, унинг эгнида бўлган курткасининг ўнг чўнтагидан қора рангли изолентага ўралган ҳолда, ўткир ҳидли, жигарранг ранг, сақичсимон модда борлиги аниқланиб, баённома асосида расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Элдоржон О.,дан олинган  жигарранг рангли модда таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда «гашиш» гиёҳвандлик воситаси деб аталиши, унинг умумий  оғирлиги 17,25 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 25 ёшли Элдоржон О., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Дастлабки тергов давомида Элдоржон О., га нисбатан айблов эълон қилиниб, “гаров” эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яккасарой тумани ИИО ФМБ

ҳузуридаги ТБ катта терговчиси

подполковник Ш.А. Миркаримова

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech