Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Ароқ шиша” идиши жиноят қуроли бўлди

Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 01 март кунидан 02 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Самарқанд тумани “Шўрбойча” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чойхона.уз” номли ошхонада 48 ёшли Юнусжон О., таниши 34 ёшли Самар Б., билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб, Самар Б.,нинг бошига ароқ шиша идиши билан уриши оқибатида ўзини бошқара олмасдан бино ер тўласига йиқилиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Юнусжон О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech