Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Киракаш” босқинчилар ушланди, шубҳали такси автомашинасига ўтиришдан эҳтиёт бўлинг!

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 04 декабрь куни соат 23:30 да, 23 ёшли Азиз У., жиноий шериклари 25 ёшли Сохибжон О., ва 34 ёшли Нодиржон К., лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, ушбу гуруҳга раҳбарлик қилиб, жиноий шериги Нодиржон К.,нинг бошқарувиги “Lacetti” русумли автомашинада Учтепа туман 23–мавзеси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтларида йўл ёқасида такси тўхтатиб турган 31 ёшли Суюнжон Х., ни Яшнобод туман Қўйлиқ бозори томонга олиб бориб қўйишга келишиб, автомашинага ўтирганидан кейин, Суюнхон Х.,ни спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда эканлигини билиб, унинг автомашина ичида ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, уни одамлар қатнови кам бўлган Сергели туман Тошкент Халқа Автомобиль йўли Пастдарғом маҳалласида жойлашган метро қурилиши олиб борилаётган ҳудуддаги қоронғу жойга олиб бориб, гуёки Азиз У., жиноий шериги Сохибжон О., билан ўзаро тортишиб қолиб, ўрталаридаги келишмовчиликни ҳал этиш ҳолатини саҳналаштириб, автомашинадан тушгандан кейин, жиноий шериги Нодиржон К., фуқаро Суюнхон Х.,га “улар жанжаллашиб қолишди, юринг ажратиб қўяйлик, ёрдам бериб юборинг”-деб, уни автомашинадан туширгандан кейин, жиноий шериги Нодиржон К., Суюнхон Х.,ни орқасидан келиб, қасддан унга ҳужум қилиб, уни ўнг чап юзига қўлининг мушти билан уриб, ерга йиқитиб, уриб дўппослаб, юзи билан ерга қараган ҳолатда ётқизиб, қўлини орқасига қайириб, шимининг орқа чўнтагидан 350 минг сўм пуллари, 800.000 сўмлик “Samsung J-5” русумли уяли телефон аппарати, қўлидаги баҳоси 3 млн. сўмлик эркаклар тилла узуги, эгнидаги 320.000 сўмлик курткасини ҳамда унинг чўнтагидаги 850 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Суюнхон Х.,га “енгил” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Терговга қадар текширув жараёнида, Нодиржон К.,дан “Samsung J-5” русумли уяли телефон аппарати ва Сохибжон О., дан эса бир дона эркаклар курткаси тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Азиз У., Сохибжон О., ва Нодиржон К., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Азиз У., Сохибжон О., ва Нодиржон К.,лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Яккасарой тумани ИИО ФМБ

ҳузуридаги ТБ катта терговчиси

подполковник Ш.А. Миркаримова

 

Text to speech