Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аниқланган ўқ-дорилар отиш учун яроқли, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 10 ноябрь куни Бўстонлиқ туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Бўстонлиқ туманида яшовчи 44 ёшли Рустам Д., хонадонида ноқонуний равишда 4 дона 16 калибрли ўқ дори ҳамда 2 дона патрон, 55 дона думалоқ шаклдаги қўрғошин (кортеч) ларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ўқ-дорилар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд баллистик экспертизада, 4 дона патронлар 1965-1971 йилларда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган, 16 калибрли силлиқ милли, яъни «ЗК», «ИЖ-16», «ИЖ-17», «МЦ-21», «Модель-Б», «Модель-А», «ИЖ-БК», «ИЖ-Б-46», «ИЖ-К», «ИЖ-18» русумли ов қуролларидан ўқ отиш учун мўлжалланган патронлар, 2 дона ялтироқ металдан ишланган ўқлар эса йирик ҳайвонларни отиш учун мўлжалланган ўқлардир. Тадқиқотга тақдим этилган 55 дона кортеч ўқлар майда ҳайвон ва паррандаларни отиш учун мўлжалланган ўқлардир. Тадқиқотга тақдим қилинган 4 дона патронлар отиш учун яроқли эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Рустам Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми урол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Рустам Д. исмли шахс жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоячи иштирокида суроқ қилинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech