Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маст ҳолдаги жанжалнинг фожиали оқибати

Қорақалпоғистон. 2019 йил 21 декабр куни тахминан соат 01:30 ларда, Қўнғирот тумани «Қангли» ОФЙ ҳудудида, темир ё‘л стансиясининг икки ишчиси 36 ёшли Т.Г. ва 28 ёшли Э.Т.лар ўзаро жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида Г.Т. қўл ва оёқлари билан фуқаро Э.Т.ни танасининг турли қисмларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада Э.Т. бош мия оғир жароҳати билан шифохонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Т.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Т.Г.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech