Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пластик карталаридан ўғрилик содир этган шахс суд олдида жавоб беради

Тошкент. 2020 йилнинг 29 май кунидан 09 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида 20 ёшли И.М., “Қўйлиқ деҳқон бозори” ҳудудида ўрнатилган банкомат ёнида бўла туриб, мазкур банкомат ёнига пластик картадаги пулни нақдлаштириш мақсадида келган жами 7 нафар фуқароларга, пулларни нақдлаштиришда ёрдам беришини айтиб, улардан пластик картасини олиб, пулларни нақдлаштириш жараёнида, пластик картага уланиш «SMS» хабарномасини ўзининг уяли телефон рақамига яширинча ўрнатиб, пластик карта рақами ва кодини уяли алоқа воситасига сақлаб олиб, мазкур фуқароларнинг пластик картаси ҳисобида мавжуд бўлган жами 10.497.410 сўм пул маблағларини яширин равишда эгалаб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, И.М., айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва лозим бўлган эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйча судга юборилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech