Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган тадбиркорлик субъектлари аниқланди

Самарқанд. 2020 йилнинг 05 июль куни Нарпай тумани Оқтош шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган МЧЖ цех бошлиғи Р.Ҳ., ариза билан мурожаат қилиб, унда жамият 2018 йилдан буён Нарпай туманида кластер усулида пахта хом ашёси етиштириш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлигини, жамият фаолиятида фойдаланиш учун алоҳида газ тармоғига уланганлигини, шунга қарамасдан газ таъминотида бир маромдаги босим бўлмаса-да табиий газ учун тўлов миқдори ошиши кузатилаётганлигини, қувурнинг жамиятга қарашли газ ҳисоблагичдан кейинги қисмининг икки жойидан тумандаги бошқа МЧЖ лар рухсатсиз яширинча уланиб олиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганликлари сабабли тўлов миқдори кўпайиб кетганлигини билдириб, унга етказилган зарарни ундиришда ҳамда ушбу МЧЖ масъулларига нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, МЧЖга келган табиий газ тармоғи кўздан кечирилганда жамият газ тармоғининг икки жойидан бошқа хусусий корхона ва МЧЖ яширинча уланиб, газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келишганлиги оқибатида Р.Х., ишлайдиган МЧЖ га жами 148.120.236 сўм моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech