Янги йилни мушакбозлиги учун аталган “маҳсулот”лар бозорга чиқиб кетиши олди олинди
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 16 декабрь куни соат 05:00 да 30 ёшли Қудратилла Б., 50 ёшли Ақилахон М., лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар бўлиб, пиротехника буюмлари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш мақсадида, Қудратилла Б.,нинг бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинасида Фарғона вилоятидан Тошкент шаҳрига пиротехника буюмларини олиб келаётган вақтида, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида, ички ишлар ходимлари томонидан автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида 14 дона қутида турли хил жами 16.030 дона пиротехника буюмлари мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қудратилла Б., ва Ақилахон М.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501-моддаси 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Қудратилла Б., ва Ақилахон М.,лар ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳолат бўйича сўроқ қилинганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Яккасарой тумани ИИО ФМБ
ҳузуридаги ТБ катта терговчиси
подполковник Ш.А. Миркаримова