Наманганда пул ишлаб топиш ўрнига уларни босма қилишга ўринган шахслар қўлга олинди
Наманган. 2020 йил 16 декабрь куни Чортоқ туман ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида 38 ёшли Фозилжон А.,нинг хонадони кўздан кечирилганида, хонадон эгаси ва 27 ёшли Рахимжон А., лар ўзлари билан олиб келган “HP” русумли ноутбук, “Epson” номли рангли принтер ҳамда турли рангдаги бўёқлари, “Delli” номли ламинация ускунаси, 1 дона соч қуритгич, дазмол ва 4 та қутида “А-4” форматдаги қоғозлар, хонадон гилами остидан “А-4” формат қоғозга чиқарилган 50.000 сўмлик купюрадаги 18 дона, 100.000 сўмлик купюрадаги 4 дона қалбаки пуллар баённома орқали ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаролар Фозилжон А. ва Рахимжон А., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб қалбаки пул ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти