Ходимга пора бериш жинояти олди олинди.
Андижон. 2020 йил 11 февраль куни Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ходими ИИБ раҳбариятига ўрнатилган тартибда мурожаат қилиб, иш юритувидаги жиноят иши бўйича ўғирлик содир этганликда гумон қилинувчи 40 М.Х. “Damas” русумли автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига унга 200 АҚШ доллари ва икки дона принтерларни пора тариқасида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Шунга асосан ушбу куннинг ўзида Тошқўрғон маҳалласида ўтказилган тезкор-тадбир жараёнида, М.Х. тергов бўлинмаси ходимига 200 АҚШ доллари ва 2 дона принтерларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган ва М.Х. процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти