Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

6 йил аввалги жиноят фоторобот ёрдамида фош қилинди

Тошкент. 2014 йилнинг 16 июль куни соат 03:00 да номаълум эркак ва аёл бир гуруҳ бўлишиб олдиндан тил бириктириб, отвёртка ва тош билан қуролланиб, Олмазор тумани Беруний Б-1 даҳасида 38 ёшли Б.Х., бошқарувида бўлган “Spark” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Б.Х., нинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, унинг бош қисмига ўзлари билан олиб келган тош билан уриб, унга тегишли бўлган 100.000 сўм миқдордаги пулларни олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми, “а,б” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят бўйича жабрланувчининг сўзидан жиноят содир этган аёлнинг субъектив портрети (фоторобот) тузилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни содир этган аёл 35 ёшли Г.А., эканлиги аниқланиб, ушланган ҳамда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов жараёнида, айбланувчи Г.А., нинг жиноий шериги Навоий вилоятида туғилган 28 ёшли Т.С., эканлиги аниқланган, Т.С., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процесуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech