Гўштга топширилган 12 бош қорамолнинг пули берилмади
Самарқанд. 2020 йилнинг 12 сентябрь куни 23 ёшли Х.М., Каттақўрғон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг июнь-июль ойларида таниши 31 ёшли Ф.Э., ундан 12 бош қорамолларини гўшт ҳисобида жами 135.000.000 сўмга баҳолаб, уларнинг пулларини 2020 йилнинг июль ойини охирига қадар беришга келишиб, ваъда бериб, уни алдаб, келишилган пулларни ҳозирги кунга қадар бермасдан келаётганлигини маълум қилиб, шу сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.Э., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти