“Киссавур” жиноят жойида ИИБ ходимлари томонидан ушланди
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 10 апрель куни соат 08:00 дан 09:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Бектемир туманида жойлашган “Қўйлиқ” бозори қаршисидаги автобекатда бўла туриб, у ерда бўлган 20 ёшли Ш.Шаҳзоданинг ёш болалар кийим кечаклари солиш учун мўлжалланган сумка ташқи чўнтагидан нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung A 11” русумли телефон аппарати ҳамда 45 ёшли А.Муҳаббатнинг аёллар сумкасидан нархи 1.500.000 сўмлик “Redmi 6” русумли телефон аппаратларини киссавурлик йўли билан ўғрилаган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу номаълум шахс муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган 37 ёшли С. Абуқаххор эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан С.Абуқаххорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти