Арзон нархда “аукцион”дан бойлик орттираман деб 56 000 АҚШ долларидан айрилишди
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 06 январь кунидан 2020 йилнинг ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида, 26 ёшли Парвиз Х., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида жойлашган ёқилғи қуйиш шаҳобчаси олдида танишлари 39 ёшли Анвар П., ва 48 ёшли Улуғбек А.,ларга гўёки ўзини “e-auksion”да ишлашини, танишлари орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан хатланган ва аукционда ўйналадиган автомашина, ер, дўконларни олиб беришини ваъда қилиб, Анвар П.,дан 55 000 АҚШ доллар ва Улуғбек А.,дан 1.000 АҚШ доллар пул маблағларини олиб берган ваъдасини бажармаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Парвиз Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Парвиз Х.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти