Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Кўп миқдордаги товарлар ўзлаштирилди, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти. 2020 йил 02 февраль куни Туркманистон Республикаси фуқароси 54 ёшли М.Б. Тошкент тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг июль ойларида 38 ёшли У.М. билан келишиб, Ўзбекистон Республикасига жами 22 та вагон “Газа бетон” ғиштларни кейинчалик сотиш мақсадида Тошкент туманидаги омборлардан бирига тушуриб, кейинчалик улардан умумий қиймати 501.812.800 сўмлик 7 та вагон “Газа бетон” ғиштларни талон-тарож қилиб, сотиб юборилаётганлиги ҳолати юзасидан, У.М.,га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech