Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Спиртли ичимлик истеъмол қилиш фожиа билан якун топди.

Сурхондарё. 2020 йил 28 январь куни тахминан соат 21:00 ларда, Термиз тумани “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро 41 ёшли Р.Н. (аёл) таниши 36 ёшли Э.Л.ни уйига меҳмонга чақириб, биргаликда спиртли ичимликлар истеъмол қилишган, ҳамда ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолишиб, жанжал вақтида Э.Л. фуқаро Р.Н.ни танасининг турли жойларига бир-неча маротаба қўли ва оёқлари билан уриб, тепиб, ўта шафқатсизлик билан дўппослаб унга тан жароҳати етказган. Воқеадан сўнг фуқаро Р.Н. уйидан чиқиб кетиб, тахминан 600 метр масофа юриб, ерга йиқилган ва ички аъзолари, бош миясига етказилган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «в» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech