Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Рашк оғир тан жароҳати етказишга сабаб бўлди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 07 ноябрь куни соат 21:30 да 34 ёшли Б.Д., қариндоши 41 ёшли Ш.А.,га тегишли Халқобод қишлоғида жойлашган чойхонага бориб, Ш.А.,нинг бошқарувидаги “Labo” русумли автомашинасига ўтириб, ўзаро мулоқот жараёнида шу чойхонада идиш ювувчи бўлиб ишлаётган ўзининг турмуш ўртоғи 31 ёшли Э.Т., билан фуқаро Ш.А.,нинг ишқий муносабатларига аниқлик киритиш юзасидан Ш.А., билан ўзаро тортишиб қолиб, сўкишиб, ҳақорат қилган ҳолда автомашина олд ойнаси тагида турган ошхона пичоғи билан Б.Д., фуқаро Ш.А.,нинг танасининг турли жойларига тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Шундан сўнг, жабрланувчи Ш.А., ўзига тегишли “Labo” русумли автомашинасини бошқарган ҳолда туман марказий шифохонасига бориб мурожаат қилган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, гумон қилинувчи Б.Д., Ғузор тумани ҳудудида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Б.Д., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech