Қаровсиз қолдирилган юк автомашинасидан дизель ёқилғиси ўғирланди, ғараз ниятли шахслар ушланди.
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 14 февраль куни тунда, номаълум шахслар, “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Чиноз тумани Бирлик маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 862 километрида, Украина фуқароси 46 ёшли А.К.нинг бошқарувидаги “DAF” русумли юк машинаси қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, унинг ёқилғи бакидан 700 литр дизель ёқилғисини яширин равишда тўкиб олиб ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида аниқланишича, ушбу жиноятни 29 ёшли А.З., 33 ёшли А.Х., 30 ёшли Б.Ю. ва 34 ёшли И.А.лар содир этганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ғараз ниятли шахсларга нисбатан айблов эълон қилинган ва уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти