Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сайирга эмас, овга

Наманган вилояти. 2022 йил 02 май куни соат 12-00 да Наманган шаҳар “Тошйўл” кўчасида яшовчи 24 ёшли У.Қ. ўзининг жиноий шериги С.Адашев кўчасида яшовчи 22 ёшли С.Ф. билан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Захириддин Мухаммад Бобур” номли истироҳат боғида юрган Янгиқўрғон туманида яшовчи 18 ёшли М.А.дан 3 000 000 сўмлик “Samsung А-12” русумли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олиш учун бериб туришини сўраб, сўнгра М.А. телефон аппаратини берган вақтида улрдар бири телефон эгасини чалғитиб, телефон аппаратини очиқдан-очиқ талан-тарож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан қочиб кетишган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этган юқоридаги шахслар ушланиб, У.Қ.дан жабрланувчига тегишли бўлган “Samsung А-12” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Қ. ва С.Ф.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech