Савоб оламан деган жабрланувчи
Тошкент шаҳар. 2022 йил 04 февраль куни соат 11:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида 81 ёшли П.Г.,нинг Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган хонадонига келиб, жиноий режасини амалга ошириш мақсадида онахондан, унга ичимлик суви олиб чиқиб беришини сўраб, алдов йўли билан унинг хонадонига бостириб кириб, хонадон эгаси П.Г.,ни бўйинидан синтетик мато билан бўғиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, хонадонда бўлган 1.000.000 сўмлик пулларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам судланган 50 ёшли Х.в. содир этганлиги аниқланиб, у процессуал тартибида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти