Ўзимизда ўқигани яхшида...
Қашқадарё вилояти. 2021 йилнинг 30 сентябрь куни 37 ёшли Ш.Н. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Қарши шаҳри "Малака ошириш” биноси ёнида бўла туриб, 32 ёшли Ж.М.,га унинг қўшни давлатдаги олий ўқув юртида таҳсил олиб келаётган укасини ҳамда жиянини ўқишини Қарши Давлат университетига танишлари орқали ўтказиб беришни ваъда қилиб, ҳар бири учун 3000 АҚШ долларидан жами 6.000 АҚШ доллар пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан пулларини ҳам қайтариб бермаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан муқаддам судланган Ш.Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси
подполковник С.С. Ширбачеев
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти