Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Чўнтакдаги “Франклин” тасвирли купюра талончилик қурбонига сабаб бўлди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 07 январь куни соат 11:00 да, номаълум шахс такси ҳайдовчиси бўлган 37 ёшли Анвар А., га тегишли бўлган автоуловига йўловчи сифатида чиқиб, ундан Шайхонтоҳур тумани Ибн-Сино 1-мавзесига олиб бориб қўйишини сўраб, кейинчалик манзилига етиб келганидан сўнг мазкур манзилда холасининг уйига кириб, телевизорларни кўтариб олиб чиқишда ёрдам беришини илтимос қилиб кейинчалик Анвар А. ушбу илтимосига рози бўлганлигидан сўнг, у билан биргаликда хонадонлар йўлагига киришган вақтида, номаълум шахс Анвар А., га нисбатан ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг ёқасидан ушлаб, Анвар А., нинг устидаги спорт кийимининг чап чўнтагида бўлган 300 АҚШ долларини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 24 ёшли Санжар Т., содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Санжар Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, талончилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда Санжар Т., процессуал тартибда ушланган.  

Жиноят иши доирасида Санжар Т., сўроқ қилинганда у Анвар А.,нинг  автоуловга ўтирганидан сўнг Анвар А., нинг эгнидаги спорт кийимининг чап чўнтагида АҚШ доллари купюрасидаги пуллари борлигини кўриб қолганлиги сабабли ушбу пулларни қўлга киритиш мақсадида, Анвар А., дан холасининг уйидан телевизорларни олиб чиқишда ёрдам беришини сўраб, Анвар А., ни хонадонга бошлаб бориб, жиноий ниятини амалга оширганлигини маълум қилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech