Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Даладаги деҳқоннинг полиз экинига “кўз олайтирган” гуруҳ аъзолари ушланди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 10 январь куни фуқаро 28 ёшли Ахрор Т.,  Бекобод тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 05 январь кунидан 06 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар унга тегишли бўлган Бекобод тумани Назарбой МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонида бўлган умумий қиймати 7.500.000 сўмни ташкил қилувчи полиз экини маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб кетганликлари, ушбу шахсларни аниқлаб уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, Ахрор Т., га тегишли бўлган полиз экини маҳсулотларини тунги вақтда 21 ёшли Қобилжон А., 27 ёшли Фахриддин М., ва 23 ёшли Жамшид Б., лар ўғирлаб олиб кетганликлари аниқланган.

Ўз навбатда, жиноятчилар ўғрилик йўли билан кўлга киритишган полиз экини махсулотларини 1.100.000 сум пуллар эвазига 46 ёшли Жуманазар М.,га сотиб юборилганлиглари, мазкур экинлар Жуманазар М. ўзи истиқомат қилаётган уйининг омборхонасида сақлаб келганлиги аниқланиб, ашевий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech