Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўлжанинг бир қисмини ташлаб кетган ўғри ушланди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 03 январь куни соат 17:10 да номаълум шахс ўзганинг мол мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Паркент туманида жойлашган “Паркент буюм бозори” ҳудудида турган фуқаро 47 ёшли Хилола Ш., га тегишли бўлган “Lacetti” автоуловини олд эшигини сим бўлаги ёрдамида очиб, автомобиль салонидаги “бордочог” ичида сақланаётган 60.000.000 сўм миқдоридаги пуллар орасидан 40.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўғирлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни “Паркент буюм бозори”да ишчи бўлиб ишловчи фуқаро 29 ёшли Меҳриддин Т., содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech