Рашк сабабли бошланган жанжал пичоқбозлик билан якунланди.
Жиззах. 2020 йил 09 феврал куни тахминан соат 20:45 да муқаддам судланган 52 ёшли Қ.А., ўзига олдиндан таниш бўлган 39 ёшли Д.Ж (аёл)нинг яшаш хонадонига бориб, Д.Ж.нинг бугунги кундаги турмуш ўртоғи 67 ёшли Ф.Х. билан ўзаро рашк туфайли тортишиб қолиши натижасида, ўзи билан олиб келган пичоқ билан Ф.Х.нинг қорин соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган ва шу пичоқ билан ўзига ҳам жароҳат етказган.
Натижада Ф.Х. ва К.А. лар олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти