Тезликни ошириш фожияга олиб келди.
Навоий. 2020 йилнинг 09 февраль куни тахминан соат 01:50ларда 24 ёшли Р.Н. “Lacetti” русумли автомашинасини Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомобиль йўли бўйлаб бошқариб бориб, мазкур йўлнинг 154 км.да белгиланган тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 23 ёшли Н.Ж. нинг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада “Nexia” русумли автомашина хайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашина йўловчиси 1 ёшли чақалоқ А.Ш. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти