Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Паркентдаги оғзаки тортишув фожиали якун топди.

Тошкент вилояти. 2020 йил 04 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда Паркент туманида 28 ёшли М.Ш. (аёл) ишдан қайтаётиб, кўча бошида ўзига нотаниш бўлган 22 ёшли А.Т. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида ёнидаги очилиб ёпиладиган пичоқ билан А.Т.,нинг чап томон кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган. Натижада А.Т.,га шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech