Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Чойхонага борган шахснинг ёнидан гиёҳвандлик воситаси топилди

Жиззах. 2020 йил 23 июнь куни соат 21:30 да Ғаллаорол тумани Сарбозор МФЙ ҳудудида жойлашган “Мингчинор” чойхонасида ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора дори-2020” тадбири жараёнида 27 ёшли М.Н., уч дона полиэтилен пакетга солинган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қуритилган холдаги ўсимликни 4 млн. сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 4 млн. сўм пул ҳамда уч дона полиэтилен пакетдаги ўсимликлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида М.Н., мазкур ўсимликни тоғаси 59 ёшли М.Қ., дан сотиб олганлигини маълум қилган.

Ушбу олинган маълумотга асосан ИИБ ходимлари томонидан фуқаро М.Қ., нинг хонадони кўздан кечирилганида уйнинг ювиниш хонасидан уч дона  полиетилен пакетга солинган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли, қуритилган холдаги ўсимликлар топилиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасида, М.Н., дан олинган ўсимлик моддалари “опий” гуруҳига мансуб бўлган вазни 1792 граммни ташкил қилган “кўкнор сомониэканлиги М.Қ., нинг хонадонидан олинган ўсимлик моддалари “опий” гуруҳига мансуб бўлган вазни 1938 граммни ташкил қилган “кўкнор сомони” эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Н. ва М.Қ., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech