Газоконденсат ўғирилиги бўйича жиноят иши судга юборилди
Бухоро вилояти. 2020 йил 15 февраль куни соат 00:10 да Қоракўл туманида яшовчи 7 нафар шахс газ қувуридан газоконденсат маҳсулотларини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида бир гуруҳ бўлиб, МЧЖга қарашли Қорақўл тумани ҳудудида жойлашган Учқур-Кульбешкак йўналишидаги газ қувурини бир неча кун илгари тешиб елим қувур (шланка) улайдиган мосламали хомут ўрнатиб, 284-сонли бетон симёғоч рўпарасига бориб, жўмракка елим қувур (шланка) ни улаб, ушбу қувурдан ўзлари томонидан қазилган ва полиэтилен қоплама билан ўралган ҳовузга олиб бориб, мазкур қувурдан ушбу ҳовузни жами баҳоси 9.233.350 сўмлик 8.050 тонна газоконденсат хом-ашёси билан тўлдириб уни тинитиб, газоконденсат хом-ашёсини ўзлари билан олиб келган елим идишларга солаётган вақтда ҳодиса жойида МЧЖ қўриқлаш ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича ушланган шахсларга нисбатан тегишли моддалар билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун прокуратурага юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти