Ўғирлик содир этиш учун экскаватор зарур бўлди
Жиззах вилояти. 2021 йил 17 декабрь куни “Ўзнефтгазалоқа” МЧЖ Ишлаб-чиқариш технологик алоқа бошқармаси директори Ғаллаорол тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 14 декабрь куни Зирабулоқ-Ғаллаорол магистралида 34.965.840 сўмлик 2400 метр кабелларини номаълум шахслар томонидан техника воситалари ёрдамида талон-торож қилинганлиги ҳақида маълум қилиб, ўғирлик содир қилган шахсларга қонуний чора кўришни сўраган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу жиноятини Зарбдор туманида яшовчи 26 ёшли И.И. ва Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли А.А., лар жиноий тил бириктириб, 2021 йил 12-16 декабрь кунлари “Hyundai” русумли мини экскаваторда кабелларини кавлаб олганликлари аниқланиб, 37 метр кабеллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти