Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўн саккиз ёшли хавфли рецидивист

Андижон вилояти. 2021 йил 21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Андижон шаҳри Бобуршоҳ кўчасида жойлашган 45 ёшли И.С.,га тегишли тилла ва кумуш буюмлар сотиладиган дўконга ғайриқонуний равишда кириб, мазкур дўкондан 70.000.000 сўмлик кумуш буюмларни, 150 АҚШ долларига тенг бўлган чойшаблар, тарози, касса аппарати, терминал ва бир дона қора рангли “барсеткани яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган хавфли рецидивист бўлмиш 18 ёшли И.М. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у, гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech