Ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгар аниқланди жиноят иши қўзғатилди
Андижон. Асака тумани Янгисор МФЙ да яшовчи 38 ёшли А.А. 2020 йилнинг январь ойида ўзига олдиндан таниш бўлган 49 ёшли Т.Т., ни ишончига кириб, унинг ўғли ва жиянларини Асака туманида жойлашган “Uz Auto Motors ” АЖга ишга олиб кириб қўйишини ваъда қилиб, Т.Т., нинг 3.700 АҚШ доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда етказилган моддий зарарни қоплаш масалалари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти