Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жанубий Кореяга ваъда қилинган сафар бўлмайди!

Фарғона. 2020 йилнинг март ойидан июнь ойига қадар “Нафиса” исмли номаълум шахс 36 ёшли И.Ж. ва яна 22 нафар танишларини Жанубий Корея давлатига ишга юборишини алдаб айтиб, жами 48.400 АҚШ доллар пул маблағларини фирибгарлик йўли билан эгаллаб олиб, ўзи фойдаланиб юрган уяли юрган телефон рақамини ўчириб, жиноий йўли билан эгаллаган пул маблағларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Нафиса” исмли номаълум шахсга нисбатан
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик: жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ўзини “Нафиса” деб таништирган аёл  муқаддам бир неча маротаба фирибгарлик жинояти содир этганлиги учун судланган 37 ёшли Ч.С. эканлиги аниқланган.

Жиноят иши бўйича Ч.С. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech