Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Қўзичоқ” талончилари ушланди

Бухоро вилояти. 2021 йилнинг 04 май куни соат 13:00 ларда  номаълум шахслар  Бухоро туман  “Ҳумин” маҳалласи ҳудудидаги чўл мавзесида жойлашган далада Т.Умрзоқга тегишли қўйлар подаси ичидан ҳар бир бошини баҳоси 500.000 сўмдан бўлган қўзиларини “Nexia” русумли автомашинасига юклаётганларида Т.Умрзоқ келиб қолганида, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, 5 бош қўзиларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, жабрланувчига жами 2.500.000  сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса  жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари жараёнида ушбу жиноятни 37 ёшли Ходжиев А. ва 28 ёшли Х.Алишерлар содир қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ходжиев А. ва Х.Алишерларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech