Бухородаги ЙТҲда 3 киши вафот етди
Бухоро. 2020 йилнинг 01 июль куни соат 07:00 да ҳайдовчи 21 ёшли Ҳ.С. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашинани Бухоро вилоят Пешкў тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг Хоразм-Бухоро йўналиши бўйлаб бошқариб бориб, ушбу йўлнинг 395-километрида, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб бораётган 52 ёшли Ю.Ш., нинг бошқарувида бўлган “Mercedes-Benz 1841 LS” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада “Cobalt” автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н., лар ҳодиса жойда вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Пешкў туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар транспорт воситасини хушёр ва сергак ҳолатда бошқаршингизни, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига” қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти