Яна бир пиёда ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Тошкент вилояти. 2019 йил 18 декабрь куни тахминан соат 21:00ларда 30 ёшли З.И. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида Пискент тумани 4Р20 сонли автомобиль йўлининг Қорасув-Бекобод йўналиши бўйлаб харакатланиб, шу йўлнинг 21-километрда ўнг томондан чап томонга кесиб ўтаётган пиёда 65 ёшли А.К.ни автомашинанинг олд ўнг бурчак қисми билан уриб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада пиёда А.К. олган тан жароҳатлари билан Бўка туман марказий шифохонаси ётказилган. Бироқ А.К.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пискент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.