Ўзининг маҳалласида “талончи”ларга дуч келди
Қашқадарё вилояти. 2021 йилнинг 25 май кунидан 26 май кунига ўтар кечаси тунги соат 01:00 ларда номаълум шахслар Қарши шаҳри Пахтазор маҳалласидан ўтиб кетаётган, ушбу маҳаллада яшовчи 29 ёшли А.Ш. ни ҳеч бир сабабсиз тўхтатиб, юз қисмига уриб қўлида бўлган “Sаmsung J2” русумли телефон аппарати ва чўнтагидаги 700.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 17 ёшли Ш.Д., 14 ёшли Қ.О. ва 21 ёшли Б.Б.,лар содир этганликлари аниқланиб, улардан “Sаmsung J2” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти