Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тожикистон Республикаси фуқаросидан “ГАШИШ” олинди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 24 май куни соат 22:00 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 43 ёшли К.У.нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда, автомашина юкхона қисмидан йўловчи 49 ёшли Тожикистон Республикаси фуқароси Х.А.нинг чамадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, полиэтилен пакет бўлагига ўралган ва икки дона елим идишларга жойланган ўткир ҳидли моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида Х.А.дан олинган соф оғирлиги жами 8.79 граммга тенг “ГАШИШ” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.А.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech