Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сирдарёда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини сақлаган шахс аниқланди.

Сирдарё. 2020 йилнинг 24 январь куни тахминан соат 16:30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ ва Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё шаҳрида яшовчи фуқаро 37 ёшли В.Б.нинг хонадони кўздан кечирилганда:

- меҳмонхонадаги шкафдан 2 дона оқ рангли полиэтилен пакетга ва бир дона кичик ҳажмдаги шиша идишга солинган қовурилган нам ҳолатдаги ўзига хос ҳидга эга бўлган соф оғирлиги 157,01 гр. “масло каннабиса” гиёҳвандлик воситаси;

- ошхоначидаги стол устидан сариқ рангли сочиққа ўралган қуруқ ҳолатдаги яшил рангли соф оғирлиги 319,08 гр. бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси;

- эски кир ювиш машинаси тагидан қора рангли полиэтилен пакетга ўралган қуруқ ҳолатдаги яшил рангли соф оғирлиги 60 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси;

- бундан ташқари 7 литрлик қозон ичида қовурилган ўзига хос ҳидга эга бўлган 27,28 гр. “масло каннабиса” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан В.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech