Вақтинчалик яшаб келган уйи томорқасида 50 туп "каннабис" етиштириб келган фуқаро аниқланди
Қашқадарё вилояти. Жорий йилнинг 12 май куни Қамаши тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қамаши тумани Жонбуз қишлоғи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги кўздан кечирилганда, ушбу фермер хўжалигида вақтинчалик яшаб ва ишлаб келаётган 57 ёшли Т.Х. ушбу фермер хўжалигида жойлашган уйи томорқасининг ер майдонига ишлов бериб, гиёҳвандлик воситаси уруғларини ер майдонига сепиб, шундан униб чиққан 50 туп гиёҳвандлик воситаси ўсимлигини етиштириб келганлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган яшил рангли ўсимлик таркибида каннабидиол моддаси борлиги, бу тақиқланган “каннабис” ўсимлик тури эканлиги, ушбу 50 тўп “каннабис” ўсимлигининг нам ҳолатдаги жами соф оғирлиги 165 грамм эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат бўйича Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Т.Х.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти