Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Эпидемияга қарши кураш қоидалари яна бузилди

Россия Федерацияси орқали Москва-Тошкент йўналишидаги поезд билан Республикамизга кириб келган фуқаро Ш.Р., Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган “Доут ота” божхона чегара постидаги текшириш вақтида, коронавирус (Covid-19) касаллигига чалинганликда гумонланиб, Қорақалпоғистон Ресбупликаси Нукус шаҳридаги “болалар марказий касалхонаси”нинг карантин бўлимига даволаш мақсадида ётқизилган бўлишига қарамасдан эпидемияга қарши кураш қоидаларини кўпол равишда бузиб, ўзбошимчалик билан 21 март куни касалхонадан қочиб кетганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, фуқаро Шофиркон туманида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан 21 март куни Ш.Р.,га нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 2571-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов Тергов департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech