Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Паркентдаги талончилик, 3 нафар шахс ушланган

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 16 март куни соат 10:30 да 29 ёшли Қ.Н., 24 ёшли Х.Э. ва 22 ёшли А.Т.,лар ўзаро жиноий тил бириктириб, Паркент тумани, Заркент қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Заркент-Паркент” автомобиль йўлининг чекка қисмида 38 ёшли У.Ш.,га ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган баҳоси 2.000.000 сўмлик “LG” русумли уяли алоқа воситасини, 2.000 АҚШ доллари ҳамда 500.000 сўм нақд пулларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида Х.Э.,дан ашёвий далил тариқасида “LG” русумли уяли алоқа воситаси олинган.

Жиноят иши юзасидан А.Т., Қ.Н. ва Х.Э.,лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

Text to speech