Жайронларни овлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бухоро. 2020 йилнинг 16 февраль куни соат 17:00 да 37 ёшли Ў.Х., Олот тумани “Ўрта чўл” массивида ёввойи ҳолда яшовчи жайронларни камёб ва йўқолиб бораётганлиги сабабли овлаш таъқиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлигини била туриб, жами икки бош жайронларни “Урал” русумли мотоциклда қувлаб, уларни ўқ отар ов қуроли билан отиб, нобуд қилиб овлаб, табиатга жами 66.900.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2 бош жайронлар танасида ўқ-дорилар мавжудлиги ва ушбу ўқ-дорилар жайронлар ўлимига сабаб бўлганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ў.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди (Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти