Халта ичида 5,6 килограмм “марихуана” аниқланди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 09 май куни Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида Саидобод маҳалласи ҳудудида кетаётган Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро 51 ёшли С.Х., гумонланиб текширилганида, у шу маҳалла ҳудудидаги дала майдонида ўсиб турган “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини териб, келгусида сотиш мақсадида уларни ўзининг халтасига жойлаб, олиб кетаётганлиги ва ёнидаги халта текширилганда унинг ичида 5 кг. 615 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. С.Х., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти