“Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотувчиси ушланди.
Андижон. 2020 йил 07 февраль куни соат 16:00 да Андижон вилояти ИИБ ва Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган маҳсус тадбир давомида, Пахтаобод тумани ҳудудида, 46 ёшли О.Б. қонунга хилоф равишда, вазни 5,35 граммни ташкил қилган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 1.000.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича О.Б.га нисбатан ушбу модда билан айбов эълон қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.