Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Таълим мактаблардан ўғирлик содир этган гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 17 январь куни Бектемир туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактабининг директори 56 ёшли Нодира К., Бектемир тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, ушбу мактабининг биносидаги ўқитувчилар хонасида турган, давлат томонидан мактаб учун ажратилган жами 17 дона Корея Республикасида ишлаб чиқарилган “Jooyon” русумли компьютер техникалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги ҳақида хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” (ўғрилик) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни психотроп моддалар таъсирида 29 ёшли Дониёр О., 20 ёшли Нормат А. ва 26 ёлши Боходир Т.,лар содир этганликлари аниқланган ҳамда улардан компьютер мосламалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. 

Олиб борилган датслабки тергов давомида ушбу жиноий гуруҳ Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларидан ҳам ўғирлик жиноятини содир этганликлари аниқланган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноят ишида Дониёр О., Нормат А. ва Боходир Т.,ларга нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари, 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб,  уларга  нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси  қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech