Гиёҳвандлик воситаси сотувчи аёл фаолиятига чек қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси 2021 йилнинг 21 январь куни соат 23:00 да ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи 27 ёшли Малика Қ., “героин” гиёҳвандлик воситасини тадбирга жалб қилинган шахсга жами 700.000 сўм эвазига сотаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида, Малика Қ. дан олинган модда “героин” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва унинг умумий оғирлиги 0,02 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, Малика Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти