Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пулга сотиб олинмоқчи бўлган бир лаҳзалик муҳаббат, кутилмаган оқибатларга олиб келди

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 11 декабрь куни тахминан соат 23:30 да, икки нафар номаълум шахслар ўзгалар мулкини талон-торож қилиш мақсадида, олдиндан тил бириктириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, “Compas” савдо марказининг орқа тарафидаги Истиқлол кўчасида 24 ёшли Тохиржон А., ни ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли баҳоси 100 АҚШ долларлик бир дона “RedMI-5 Plus” русумли телефон аппарати ва 500 АҚШ доллар миқдоридаги нақд пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб тергов-тезкор тадбирлар натижасида, жорий йилнинг 17 декабрь куни 18 ёшли Акбархўжа У., 23 ёшли Умид Х., ва Фарғона вилоятида туғилган 34 ёшли Рухсорахон Х., лар ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилиниб ушланганлар. Сўроқ жараёнида аниқланишича, фохишалик фаолияти билан шуғулланувчи 34 ёшли Рухсорахон Х., мижоз сифатида келган фуқаро Тохиржон А., билан гаплашиб турган вақтида, унинг ёнида телефон аппарати ва пуллари борлигини кўриб қолиб, бу ҳақда танишлари Умид Х., ва Акбархўжа У.,ларга маълумот берганлиги сабабли, қоронғу ва овлоқ жойда Умид Х., ва Акбархўжа У.,лар ўзларининг ғараз ниятларини амалга оширганлар.

Дастлабки тергов жараёнида, Акбархўжа У., Рухсорахон Х. ва Умид Х.,лар ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганлар ҳамда Акбархўжа У., ва Умид Х.,ларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги, фуқаро Рухсорахон Х.,га эса “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яккасарой тумани ИИО ФМБ

ҳузуридаги ТБ катта терговчиси

подполковник Ш.А. Миркаримова

 

Text to speech