4 нафар вояга етмаганлар сайр қилиб келиш баҳонасида “Spark”ни олиб қочиб, ЙТҲ содир қилди
Наманган. 2020 йилнинг 18 декабрь куни соат 23:50 да номаълум шахслар Наманган шаҳар Истиқбол МФЙ 1-Баркамол кўчаси 29-уйда жойлашган “Дилрабо Файз” оилавий корхона олдида фуқаро Фозилжон К., томонидан ўзига тегишли “Spark” русумли автомашина калитини ўзида қолдириб, корхонага кириб кетганлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни вояга етмаганлар 14 ёшли Шерзод Ш., 16 ёшли Акмал Ў., 15 ёшли Неъматжон М., ҳамда 16 ёшли Билол Т., лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, “Spark” русумли автомашина эса Истиқбол маҳалласида “Ваз-2106” автомашинаси билан ЙТҲ содир қилган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганлар 14 ёшли Шерзод Ш., 16 ёшли Акмал Ў., 15 ёшли Неъматжон М., ҳамда 16 ёшли Билол Т., ларга нисбатан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, 14 ёшли Шерзод Ш., 16 ёшли Акмал Ў., 15 ёшли Неъматжон М., ва 16 ёшли Билол Т., лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб 14 ёшли Шерзод Ш., 16 ёшли Акмал Ў., 15 ёшли Неъматжон М.,ларга нисбатан “уй қамоғи” тарзидаги, 16 ёшли Билол Т., га нисбатан эса “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти