Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиноят қуроли сифатида "тош" ишлатилган

Тошкент вилояти. 2022 йил 10 май куни соат 00:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Бахт кўчасида яшовчи 32 ёшли М.Ж. маст ҳолатда бўла туриб, ўзганинг мулкини яширин равишда қўлга киритиш мақсадида, ўзининг қўшниси 35 ёшли О.Г.ни яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадон эшигини тош билан бузиб очиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, сўнгра хонадондаги шкафлардан моддий қимматликларга эга бўлган нарса ва буюмларни излаб, у ердан ҳеч қандай моддий қимматликларга эга бўлган нарса ва буюмларни топа олмагач, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25,169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.

Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech